reqlama.uz

Асал TOZA asal мёд

Для дома и дачи / Продукты питания
27.08.2023 11:39

70 000

 сум
samarkand airpods - TELEGRAMDA
Показать номер

Характеристики

Область
Самаркандская область
Город
Самарканд
Доставка
Нет

Описание

ХАЛОЛ! ФОЙДАЛИ! МАЗАЛИ! ДАВОЛОВЧИ! Asal чистый мед бол
Нарх килога, оптомга келишилади.

Дорихонадан дори олиб ожизланишни тохтатинг, тоза асал билан табиий тикланинг!

- - - АСАЛ

  Пайғамбар алайҳиссалом асални яхши кўрганлари ва жуда маъқул тушгани боис баъзан ундан касалликларга муолажа сифатида фойдаланганлар. Қуръони Каримда асал ҳақида шундай дейилади: “Асаларидан турли рангдаги суюқликлар чиқади, унда кишилар учун шифо бор. Албатта бунда тафаккур қилувчилар учун оят-аломатлар бордир” (Наҳл сураси, 94-оят).

  Набий алайҳиссалом дедилар: “Сизлар икки нарса: Қуръон ва асал билан даволанишингиз лозимдир”. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам даволаниш учун асалдан фойдаланиб, уни қорин дам бўлишига шифо бериши хусусида айтган сўзлари “Саҳиҳайн” китобларида зикр этилган.

  Абу Саъид Худрийдан ривоят қилинган ҳадисда: “Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб, акамнинг қорни оғриб қолди, деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга асал ичиришни буюрдилар. У бир оздан кейин келиб, унга асал таъсир қилмади, деди. Сўнг яна асал ичиришни буюрдилар. Учинчи ва тўртинчи марта яна қайтиб келгандан сўнг, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ рост сўзлаган, акангнинг қорни алдабти” дедилар”, дейилган.

 Асалнинг фойдаси жуда кўп бўлиб, у қон томирлари ва ичаклар каби аъзолардаги хилт ва кирларни кеткизади, озуқалардаги намликни йўқотади. Қариялар ва балғам касали билан касалланган беморларга ҳамда мижози совуқ ва намлик ошган кишиларга шифодир. У табиатан енгил озуқа ҳисобланиб, тайёрланадиган маъжун даволарга, уларнинг қувватни сақлашда қулай бўлгани учун қўшилади. Жигар ва кўкракни тозалайди, бавл йўлини яхшилайди, балғамдан келиб чиқадиган йўтални йўқотади. Агар уни атиргул ёғи билан иссиқ ҳолда ичилса, заҳарли ҳайвон заҳри ва қумурсқаларнинг чақишини кесади. Агар асалнинг ўзини сувга аралаштириб ичилса, ит қопган вақтда келиб чиқадиган касаллик олдини олади. Агар янги гўшт асал ичида сақланса, уч ойгача ҳидланмасдан ўз ҳолатини йўқотмайди. Шу каби бодринг ва ошқовоқни ҳам ўз ҳолича сақлаб туриш хусусиятига эга. Асал кўпчилик меваларни олти ойгача яхши сақланишига ёрдам беради. Асал вафот етган одамнинг танасини ўз ҳолида узоқ вақтга қадар сақлаш хусусиятига эга бўлгани боис “ишончли сақловчи” номини олган. Агар асални баданга сурилса, унга ёпишган қумурсқаларни ўлдиради. Яна асал сочнинг узун бўлишига фойдали ҳисобланиб, уни озиқлантириб яхшилайди. Агар асални кўзга суртилса, кўриш зеҳнини оширади. Агар уни тишга суртилса, тишни оқартиради ва милкларни соғлом қилиб, мустаҳкамлайди, шунингдек, томир йўлларини очади, ҳайзни тўла ва яхши келтиради. Агар асални оч қоринга истеъмол қилинса, балғамни кеткизади. Асал еб юрган кишининг ошқозонидаги зарарли гижжа ва лямбляларни туширади, уни турли хилт ва чиқиндилардан тозалайди ва яхши мўътадил ҳароратда иситади, ички ичаклардаги йўлларни тиқилиб қолишида очувчи вазифасини бажаради. Худди шундай жигар, буйрак ва қовуқ йўлларини ҳам очади. У ширинликлар ичида жигарга энг зарари кам озуқалардан саналади. Асал ёмон оқибатлардан холи ва зарари кам даводир. Шу билан биргаликда, сариқ касалига чалинган беморлар учун касаллик даврида асал истеъмол қилиш зарарли саналади.

  Асал озиқ-овқат билан озуқа, дори-дармонлар билан дори, ичимликлар билан ичимлик, ширинликлар билан ширинликдир. Одамзод учун шу асалга ўхшаган ва ундан афзал ёки унга яқин турадиган фойдали бошқа озуқа ва неъмат яратилмаган. Қадимгиларнинг китобларида асални алоҳида зикр этилиб, фойдали хусусиятлари тилга олинган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам асални оч қоринга сув билан қўшиб ичишни буюрганлар. Шундай қилинса, саломатликка катта фойда ва манфаати бор. Ибн Можанинг “Сунан” асарида Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда: "Ким ҳар ойда уч кун нонуштага асалдан озгинадан истеъмол қилса, унга катта бало (касаллик) етмагай”, дейилган.

Бундан ташқари, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан асални истеъмол қилишни такрор буюришларида ўзига хос тиббий муолажа услуби мавжуд бўлиб, бу эса унинг муайян миқдорда истеъмол қилиниши ва касал ҳолатига қараб қанча қабул қилиниши лозимлигини кўрсатади. Агар асални кам миқдорда қабул қилинса, касалдан тўлиқ фориғ бўла олмаслиги, агар кўп миқдорда қабул қилинса, бошқа бир зарарни келтириб чикариши мумкин. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига қорин оғриғидан шикоят қилиб келган кишига асал истеъмол қилишни буюрганларида биринчисида, касалликка қарши тўлиқ миқдорни буюрмаганлар, тузалмагани ҳақида хабар берилганида давога етарли самара бермагани учун асалдан яна бир миқдор ичишни буюрганлар. Бундан биламизки, асалнинг касалликка даво бўлиши учун уни етарли миқдорда ейиш ва ичиш лозим экан. Етарли миқдорда истеъмол қилингандан сўнг асал билан тузаладиган ҳар қандай касал шифо топмаслиги мумкин эмас. Муолажа давомида дори-дармон миқдори ва қабул қилиниш тартиблари касалликдан фориғ қилиш учун тиббиётнинг энг асосий қоидаларидан саналади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Аллоҳ тўғри сўзлаган, акангнинг қорни алдапти”, сўзлари асалнинг давоси ҳақлиги, касалнинг тез тузалмаслигига дори айбдор эмаслиги, балки қориннинг алдаши, яъни ундаги зарарли бактериялар кўплиги туфайли давони такрор қўллаш лозимлигини таъкидлашга ишорадир.

  Асаларининг шифолик хусусияти унинг фақат асали билан чекланиб қолмайди. Баъзан касалдан шифо топиш учун асаларига чақтириш ҳам катта фойда беради. Айниқса, ревматизм, артра, подагра ва юқори қон босими бор беморларни арига чақтириб даволаш учун қўлнинг елкадан билаккача бўлган жойини чақтириш афзаллиги замонавий табиблар томонидан аниқланган. Тери касалликларига касал белги берган ва оғриётган жойларни чақтириш афзал бўлиб, биринчи кун битта, иккинчи кун иккита, учинчи кун учта ва ўнинчи кун ўнта асаларига чақтирилади ҳамда бу тариқа даволаш усули бир ой ёки бемор касалликдан халос бўлгунга қадар давом эттирилади.

  Қуръони Каримда келган бир сура “Асалари” деб номланган бўлиб, асалари Аллоҳнинг мўъжизаларидан бири сифатида зикр этилади. Ушбу суранинг 68, 69-оятларида шундай дейилган: “(Эй Муҳаммад!) Раббингиз асалариларга ваҳий (буйруқ) қилди: “Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) барпо қиладиган нарсаларга ин қурингиз”. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигорингиз (сиз учун) қулай қилиб қўйган йўллардан юрингиз!. Уларнинг қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат (асал) чиқур. Албатта, бунда фикр юритадиган қавм учун аломат бордир”.

Асалнинг кимёвий таркиби ва озуқавий хусусиятига келсак, асал фойдали моддалардан иборат. Лекин у асосан қанддан иборат (глюкоза ва фруктоза). Ушбу қанд ошқозонда тез ҳазм бўлиб, қонга етиб боради ва тана фаолиятини тез суръатда яхшилайди. Инсон касал бўлганда ва эҳтиёж сезганда қонга юборилади. Инсон таомдан олиши лозим бўлган қувватнинг ярмидан кўпини асал таъминлайди. Шунинг учун ҳам асалдаги глюкоза ва фруктоза инсон танаси фаолияти учун зарур ва муҳим озуқалиги аниқланган. Шунингдек, жисмоний меҳнат ва тарбия билан шуғулланувчилар ва учувчилар ўзларини яхши ҳис қилишлари учун асал истеъмол қиладилар. Бундан ташқари, асал нимжон кишилар ва болалар учун фермент ва бошқа элементларга бой.

“Расулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳи васаллам Табобати” китобидан.  - - -

Адрес:  3, Pomir ko'chasi, Samarqand shahri, Samarqand viloyati, 140000, Oʻzbekiston

Похожие объявления